Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида"Ватан тақдири – менинг тақдиримда" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.


Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мазкур видеоселектор йиғилиши баёнининг 35-бандида 2 миллиондан ортиқ ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида республика бўйича "Ватан тақдири – менинг тақдиримда" мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, Яккасарой туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти залида тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга шунингдек, уюшмаган ёшларга семинар-тренинг ўтказилди.

Ушбу семинар-тренингда, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиси Х.Мухамедов ҳамда Яккасарой туман адлия бўлими бошлиғи А.Уринов иштирок этиб, ёшларимизга яратилаётган имкониятлар, ёшлар ҳуқуқларининг кафолатлари, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси, мамлакатимизда кечаётган ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий жараёнлар шунингдек, қонунчиликдаги ёшларга оид қонун ва қонун ости хужжатлари ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар.