Янгиликлар
28
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!!!
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва унинг тизимида фаолият юритаётган ходимлар “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди.
Тақдирлаш маросими Тошкент шаҳар адлия бошқармасида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи Абраев Акбар Зиёдуллаевич томонидан Президентимиз томонидан имзоланган гувоҳнома ҳамда “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони тантанали топширилди.
Телеграмм: https://t.me/toshadliya
Facebook: https://www.facebook.com/groups/179796339451957
Мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot