Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида янги тайинлов!!!


Тошкент шаҳар адлия бошқармасида янги тайинлов!!!

Адлия вазирининг тегишли буйруғига асосан, Халилов Нурулло Насрулло ўғли Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Н.Халилов 1992 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2014 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.
Н.Халилов ўз меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент давлат юридик институти “Жисмоний тарбия” кафедраси лаборанти лавозимидан бошлаган. 2019-2021 йилларда бошқарма тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
2020 йил декабрь ойидан ҳозирги вақтга қадар Тошкент шаҳар Сергели туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси жамоаси , Халилов Нурулло Насрулло ўғлини ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.