Янгиликлар
13
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Чилонзор туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 8 октябрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган “Менинг овозим” ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда университет раҳбарияти, ўқитувчилари ва талабалари, ЎзА ахборот агентлиги, “Ўзбекистон 24” телеканали ва бошқа ОАВ воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, сайлов қонунчилиги ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Телеграмм: https://t.me/toshadliya
Facebook: https://www.facebook.com/groups/179796339451957
Мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot