Янгиликлар
11
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сон Қарорига асосан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ташкил этилиши белгиланган бўлиб, марказлар учун жами 1056 та, шундан Тошкент шаҳрига 71 штат бирлиги ажратилди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан август-сентябрь ойида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари учун танлов ўтказилиб, танлов натижаларига кўра 57 нафар ходим ишга қабул қилинди. (вакант жойлар бўйича қайта танлов эълон қилинган)
Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан марказлар фаолиятини янада мувофиқлаштириш мақсадида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар адлия бошқармасида Юридик хизмат кўрсатиш марказларига ишга қабул қилинган ходимларига юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш бўйича маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, Гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳридаги марказлар фаолияти билан танишди. Бунда марказнинг моддий-техник базаси тўлиқ таъминланганлиги, яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Телеграмм: https://t.me/toshadliya
Facebook: https://www.facebook.com/groups/179796339451957
Мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot