Янгиликлар
13
ТАНЛОВ
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) бўлган 6 та марказ бошлиғи ва 2 та бош юрисконсульт лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилади.
Бўш (вакант) лавозимлар:
-Марказ бошлиғи - Бектемир, Олмазор, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ҳамда Янгиҳаёт туманлари Юридик хизмат кўрсатиш марказлари бошлиқлари;
-Бош юрисконсульт - Янгиҳаёт туманида 2 та Юридик хизмат кўрсатиш марказлари бош юрисконсульт лавозимлари.
Фаолият йўналиши:
•юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
•давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;
•давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;
•давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;
•давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.
Фаолият соҳаси асосида қуйидаги билим-кўникмаларга эга бўлиш зарур:
•фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
•ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
•аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
•ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
•жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
•соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
•қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
•ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;
•расмий ҳужжатларни тайёрлаш;
•компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.
Расмий талаблар:
•олий юридик маълумотга ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлиш;
•мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи (марказ бошлиғи лавозими учун), муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
•давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади).
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
•барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
•иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
•ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм;
•хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
•қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
•идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Мурожаат муддати ва манзил:
•номзодлар 2021 йил 22 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг vacancy.adliya.uz (https://vacancy.adliya.uz/) сайтига кириб рўйхатдан ўтишлари ҳамда белгиланган ҳужжатларни юклаган ҳолда ўзига қулай бўлган лавозимни танлаб ҳужжатларни юборишлари лозим (маълумот учун телефон: 71-262-70-41)
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан www.adliya.uz (https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/) ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
ЭСЛАТМА!!! Номзод фақат битта туман ва лавозимга ҳужжатларини юбориши мумкин.
Телеграмм: https://t.me/toshadliya
Facebook: https://www.facebook.com/groups/179796339451957
Мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot