Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш жойига чиққан ҳолда амалда кўрсатиб берилди.


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сон қарорига асосан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиб, давлат органлари ва ташкилотларида “E-huquqshunos” электрон тизими жорий этилди.

Бугун Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларида “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, “E-huquqshunos” электрон тизими бўйича қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш бўйича маслаҳатлар берилди.

Якунда масъуллар томонидан амалда “E-huquqshunos” электрон тизими орқали буйруқ қабул қилинди.
Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг бошқа ҳудудларидаги давлат органлари ва ташкилотларида “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда ушбу электрон тизим бўйича тушунтиришлар бериш давом эттирилади.

Телеграмм: https://t.me/toshadliya
Facebook: https://www.facebook.com/groups/179796339451957
Мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot