Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Адлия вазирлиги: 110 миллион сўмлик хайрия маблағлари топширилди.


Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида ҳуқуқий сайл ҳамда сайёр қабул ташкил этилди.
Ҳуқуқий сайлда Адлия вазири Русланбек Давлетов сўзга чиқиб давлат тилига бўлган эътиборни янада ошириш, унга ҳурматда бўлиш, давлат тилига оид масалаларга ватанпарлик тамойили асосида ёндашиш лозимлигини таъкидлади.

Мазкур тадбир байрам дастурига уланиб вазирлик ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вакиллари, ёзувчи-шоирлар томонидан байрам табриги билдирилди.

Хайрия тадбири давомида икки ҳафта ичида йиғилган 110 МИЛЛИОН СЎМ хайрия маблағлари Адлия вазирлиги томонидан “Ezgu amal” хайрия жамғармасига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг саратон касаллигига чалинган фарзандларини даволаш учун топширилди.

Шунингдек, ташкил этилган сайёр қабулда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берди.

Шунингдек, давлат хизматлари марказлари, Интеллектуал мулк агентлиги, ФҲДЁ, “Мадад” ННТ ходимлари, нотариуслар томонидан аҳолига уларни қийнаб келаётган масалалари ўрганилиб, сайёр хизматлар кўрсатилди.

Тадбирда қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига содда ва қизиқарли тарзда етказиш баробарида, ҳуқуқни фаол тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай тадбирлар нафақат тилга эътиборни юксалтириш жиҳатдан, балки халқ орасида инсонпарварлик туйғусини кучайтириш учун ҳам аҳамиятлидир.