Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Юнусободда 2 мингдан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.


“Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" доирасида Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, шунингдек Халқ депутатлари Юнусобод тумани кенгаши депутати Б.Хажиханов ташаббуси билан жорий йилнинг 4 февраль куни Юнусобод тумани А.Дониш маҳалласида яшовчи 0-18 ёшгача бўлган болалар ва 15-49 ёшдаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолати ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан гендер тенглиги, аёлларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари томонидан аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш масаласида, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьялари томонидан оилада аёллар ва болалар ҳуқуқлари тўғрисида иштирокчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бу каби тадбирларни республиканинг барча ҳудудларида амалга ошириш режалаштирилган.