Янгиликлар
Тарғиботчилар малака оширмоқда
Жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб Юристлар малакасини ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими масъул ходимларининг малакасини ошриши бўйича ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Ўқув машғулотларида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юксак маънавият енгилмас куч” номли асарининг мазмун моҳияти, Адлия идораларида ОАВлари учун матбуот анжуманларини ташкил этиш хусусиятлари, Ҳуқуқий тарғибот дастурларини тайёрлашнинг услубий таъминоти каби бир қатор мавзулар бўйича юридик таълим муассасалари вакиллари, мутахассислар, олимлар, юристлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази ходимларининг маърузалари тингланмоқда.
Тингловчиларга малака ошириш якуни бўйича тегишли сертификатлар топширилади.