Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Хусусий мулк тараққиёти


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодий фаолиятнинг энг самарали шаклларидан бири бўлиб, тез ўзгариб турадиган бозор талабларига мослашувчан, замонавий ишлаб чиқариш тузилмаларини шакллантира олиш каби афзалликларга эга. Шу боис, мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан хусусий секторни ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.arteltel.jpg

Ушбу вазифлардан келиб чиққан ҳолда, Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш йўналишида навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хизмат кўрсатувчи идоралари вакиллари иштирок этиб, бу борадаги кафолат ва имтиёзларни атрофлича муҳокама этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари томонидан тадбиркорликни ҳуқуқий таъминлаш ва ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда нафақат жамиятдаги ижтимоий ва сиёсий тараққиётни белгиловчи, балки юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирувчи асосий кучга айланиб бормоқда. Биргина ўтган йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эвазига 485 минг киши, касаначиликнинг барча шаклларини кенгайтириш ҳисобидан эса 218 минг киши иш билан таъминланди.

Хусусий мулк тараққиёти, мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлашга хизмат қилувчи олтита муҳим қонун, жумладан, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, солиқ ва статистик ҳисоботларни қисқартиришга қаратилган қонун ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди.70584122.jpg

Адлия органлари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бу синф вакилларига янада қулайликлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий куч сифатида жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида изчил ва кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, янги иш бошлаётган кичик бизнес субъектлари аъзоларининг ҳуқуқий малакасини ошириш, уларни иқтисодий қонунчиликда белгилаб берилган янгилик ва имтиёзлар билан таништириб бориш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида адлия органлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорлар ҳуқуқларини бузаётган давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 700 дан ортиқ ноқонуний қарор, хат ва ҳужжатлари аниқланиб, уларнинг ижроси тўхтатилди ва бекор қилинди.

Тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб судларга киритилган 16 млрд. сўмдан ортиқ даъво аризаларининг 804 таси судлар томонидан қаноатлантирилиб, уларга 10 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиши таъминланди.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчиларнинг рухсат беришга оид тартиб-таомиллар, лицензияланиши талаб этиладиган айрим фаолият турларининг бекор қилингани, тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш, турли хил ҳисоботлар тақдим этиш шакллари, уларни тузиш борасида амалиётда жорий қилинаётган қулайлик ва имтиёзлар, ҳамда адлия органларининг бу борада амалга ошираётган тадбирлари ҳақидаги саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.