Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Видеоконференция


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг электрон таълим тармоғи воситасида “Конституциявий ислоҳотлар мақсади – давлат бошқарувини демократлаштириш” мавзусида видеоконференция ўтказилди. Мазкур тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, у он-лайн шаклида судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, илмий ҳуқуқшунослик жамоатчилик вакиллари учун мамлакатимиз барча ҳудудларининг университетлари билан видео кўприк орқали намойиш этилди.DSC02083.JPG

Он-лайн режимида ўтказилган суҳбатда видеоанжуман иштирокчилари парламент томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддалари)» меъёрларни ва мамлакатда ҳокимият, бошқарув тизимини янада демократлаштириш, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлашга қаратилган бошқа қонунчилик ҳужжатларини ҳар томонлама муҳокама этдилар.

Сенатор Э.Рўзметов видеоконференция иштирокчиларини парламент юқори палатасининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида қабул қилинган, бозор, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашнинг муҳим омилига айланадиган янги қонунлар ҳақида хабардор қилди.

Видеоконференция иштирокчилари Конституцияга давлат ҳокимияти тизимини янада демократлаштириш, ҳокимият бўлинишига оид конституциявий тамойилни изчил амалга ошириш, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлар мустақиллиги, ваколатларининг мутаносиблигини таъминлаш, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизими самарали фаолият юритишига оид тузатишларнинг қабул қилиниши ниҳоятда муҳимлигини қайд этдилар. Бунда парламент ва жамоатчилик назорати, ижро этувчи ҳокимиятнинг давлат тузилмаси тизимидаги ролини ошириш, давлат бошқаруви органлари ваколатлари ва масъулиятини кенгайтиришга қаратилган Конституцияга киритилган ўзгартишларни кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.DSC02083.JPG

Суҳбат давомида қонунчиликни янада такомиллаштириш ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг давлат ва сиёсий тузилмаси тизимидаги ролини кучайтириш, унинг назорат функцияларини кенгайтириш, суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлашга оид масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Конституциянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини янада кенгайтириш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва ижро этувчи органлар фаолияти устидан назорат функцияларини кучайтириш ҳамда маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини ошириш, уларнинг маҳаллий Кенгашларда ҳисоботларини тизимли равишда эшитувини ўтказишга қаратилган қатор моддаларининг янги меъёрларига эътибор қаратилди.

Алоҳида таъкидланганидек, Конституцияга киритилган ушбу ўзгартишлар парламентаризм, кўппартиявийлик тизим ва партиялараро рақобатни янада мустаҳкамлаш ҳамда вакиллик депутатлик органлари роли ва аҳамиятини кучайтиришда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

DSC02083.JPGКонституция 98-моддасининг янги таҳририда давлат ҳокимияти субъектлари – Президент, парламент, ҳукумат ўртасида ваколатларни мақбул тарзда тақсимлаш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг вазифалари ва ваколатлари аниқ белгиланмоқда. Бунда ушбу модданинг меъёрлари, бир томондан, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга солувчи қатор қонунчилик ҳужжатлари меъёрларининг конституцион даражасини юксалтиради, бошқа томондан – ҳукуматнинг ваколатларини кенгайтиради ва аниқлаштиради, уларни амалга оширишга оид конституциявий механизмларни белгилайди.

Вазирлар Маҳкамаси зиммасига, Конституциянинг мазкур моддаси амалдаги таҳририда қайд этилганидек, нафақат самарали иқтисодий, ижтимоий сиёсатни юритиш бўйича, балки молиявий, пул-кредит сиёсатини олиб бориш ҳамда фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъулият юкланади.

Тадбирда таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг мустақиллигини таъминлаш ва шу билан бирга масъулиятини оширишга қаратилган мазкур меъёрлар Ўзбекистоннинг сиёсий ва конституциявий ривожланиши мантиқи, давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган босқичма-босқич, изчил ислоҳотлар бориши билан белгиланган. Давлат ҳокимиятини демократлаштириш жараёнлари мамлакатимизда изчиллик билан давомийлик тамойили асосида, ижтимоий-сиёсий муносабатлар ривожи, давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари етуклик даражасини ҳисобга олган ҳолда ривожланмоқда.DSC02083.JPG

Видеоконференция иштирокчиларида парламент томонидан янги таҳрирдаги Судьяларнинг малакавий ҳайъатлари тўғрисидаги Низом тасдиқлангани ҳақидаги маълумот алоҳида қизиқиш уйғотди, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 ноябрдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги” Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьялар лавозимига танлаш ва тавсия этиш бўйича Олий малакавий комиссия фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармойиши меъёрларини амалга ошириш доирасида тайёрлаган. Учрашув давомида таъкидланганидек, мазкур Низом меъёрлари судьялар лавозимига номзодларни танлаш, тайинлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, барча даражадаги судьялар малака Ҳайъатлари фаолиятини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлашга қаратилган.

Видеоанжуман ишида қатнашган суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари таъкидлаганидек, Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар ва қабул қилинган янги қонунлар демократик ислоҳотларни босқичма-босқич ҳамда изчил чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти тизимида модернизациялаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

Видеоконференция давомида суд фаолияти, авваламбор, қонун устуворлиги ҳамда фуқароларнинг давлат бошқаруви органлари билан муносабатларида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган фуқаролик, маъмурий суд юритуви ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.