Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ёшларимиз - келажагимиз


Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда манфаатдор идоралар ҳамкорлигида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросига бағишлаб, “Кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларнинг ўрни”мавзусида анжуман ташкил этилди.

DSC02083.JPG

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда барпо этилаётган эркин фуқаролик жамияти, ҳаётимизга кириб келаётган модернизация жараёнлари ва ислоҳотлар самараси энг аввало, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Жамиятнинг келажаги ёшлар билан боғлиқ ва улар тараққиётнинг асосий кучи ҳисобланади. Ўз навбатида ёшларимиз ҳам илм-фан ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари билан давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликка муносиб жавоб беришга интилмоқдалар. Шу жиҳатдан мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш, модернизациялаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида ёшларнинг фаоллиги ортиб бормоқда.

Бу борада мавжуд қонунчиликнинг такомиллашуви, изчил ислоҳотларнинг амалга оширилиши мустаҳкам ҳуқуқий асосга хизмат қилмоқда. Айниқса, ёшларга замонавий таълим бериш, уларни умуминсоний, миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини турли ёт мафкуравий, маънавий таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш, уларда миллий ғоя ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масалалари давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Сўзга чиққанлар, Мамлакатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёш­ларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чо­ра-тадбирлар тўғрисида”ги Қа­рори мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ олиб борилган ёшларга оид сиёсатнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этишди.

DSC02083.JPG

Қарорга мувофиқ, 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури қабул қилинди. Дастур жами 67 банд ва 7 бўлимдан иборат. Жумладан, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш; юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, ёшларга оид ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 19 февралида қабул қилинган “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарорига мувофиқ, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Тадбирда бу борадаги Давлат сиёсатини ёшларга оддий ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда етказиш, ёшларнинг маънан ва жисмонан баркамол инсонлар бўлиб улғайишига муносиб ҳисса қўшиш, ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, қолаверса, уларга ўз иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиб, юрт равнақи йўлида хизмат қилишлари устувор вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Ёшлар фаоллигида ўтказилган тадбирда улар томонидан юқоридаги қонун лойиҳасига билдирилган бир қатор таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.