Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Соғлом бола йили”га муносиб совға


Мамлакатимизда оила институтини ривожлантириш орқали фуқароларимизга малакали юридик хизмат кўрсатиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

DSC02083.JPG

Айниқса, никоҳланувчи ёшларни оилага тайёрлаш ва никоҳдан ўтказиш борасида ҳудудларда замонавий иншоотларнинг қурилиб фойдаланишга топширилаётганлиги юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Бу борада пойтахтимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур тумани ФҲДЁ бўлими янги биносининг очилиш маросими ҳам туман аҳолиси, айниқса ёшлари учун “Соғлом бола йили”да муносиб совға бўлди, янги “Бахт уйи” биносининг “рамзий калити” тантанали равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўлими ходимларига топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда мустақиллик йилларида оилага тааллуқли миллий анъаналарни асраб-авайлашга, ривожлантиришга, умуман олганда, унинг ҳуқуқий, моддий ва маънавий асосларини мустаҳкамлашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлашди.

DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ органларининг 2013-2014 йиллар учун моддий техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган дастурига асосан фойдаланишга топширилган ушбу бино замонавий архитектура меъморчилиги асосида шинам ва ҳар томонлама қулайлиги билан ажралиб турибди. Айниқса, бу ерга ташриф буюрадиган аҳоли учун ташкил қилинган тантанали маросимлар зали, она ва бола, ҳужжатларни сақлаш ҳамда хизмат кўрсатиш хоналари маросим иштирокчиларида катта тааъссурот қолдирди.

Таъкидланганидек, истиқлол йилларида оила институтининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 1998 йилда Оила кодекси, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёш оилаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

DSC02083.JPG

Мамлакатимиз миқёсида жорий йилнинг 1-чорагида 54 мингдан ортиқ, биргина поойтахтимизда 3 мингга янги никоҳлар қайд этилгани юртимизда оила институтининг такомиллашиб бораётганлигининг ёрқин далилидир. Ёшларни оилага тайёрлаш мақсадида адлия органларининг ФҲДЁ бўлимлари ҳамда Никоҳ уйлари қо­шида “Ёш оила қурувчилар” мактаби фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу саводхонлик мактаби ёш оила қурувчиларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий билимларини ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда. Мазкур тадбирларда ёш оила қурувчиларга оила сирлари, соғлом фарзанд туғилиши ва унинг тарбияси, тиббий маданиятнинг аҳамияти каби муҳим масалалар юзасидан мутахассисларнинг тушунтиришлари бериб борилмоқда. Жорий йилнинг 1-чораги мобайнида мамлакатимиз миқёсида ўтказилган 1380 та шундай машғулотларда 80 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этган.

Халқимиз азал-азалдан оилага катта эътиқод, ҳурмат ва эҳтиром билан қараган. Оила улуғ ва муқаддас макон, у инсон камолининг бешиги, дунёдаги жамики эзгу умидларнинг олтин калитидир. Юртбошимиз таъкидлаганидек: “Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва ниятлар билан яшайди”.

Шу жиҳатдан оиланинг азал-азалдан муқаддаслигини, миллий удум, урф-одатларимизда ҳам оила асосий қадрият эканини ёшлар онгига сингдириш зарурлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида ФҲДЁ бўлими қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби”нинг фаол қатнашчилари тақдирланишди, 50 йил бирга ҳаёт гаштини сураётган фахрийларнинг “Олтин тўй” маросимлари ўтказилиб, никоҳга киришаётган ёшларнинг янги никоҳлари қайд этилди.