Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Унда тижорат банклари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги имтиёз ва кафолатлар юзасидан ёшлар билан бевосита жонли мулоқот қиладилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ, иқтисодиётнинг муҳим йўналиши ва таянчи, миллий тараққиёт йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи куч бўлмиш тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг кучли тизимини бос-қичма-босқич жорий этиш ҳамда эркин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қулай инвестиция шароити ва ишбилармонлик муҳити натижасида биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизда 26 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти иш бошлаган. Ушбу секторда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг умумий сони йил охирига келиб, 190 мингтани ташкил этди. Бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 55,8 фоизи айни шу соҳада ишлаб чиқарилмоқда. DSC02083.JPG

Сўзга чиққанлар, 2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида махсус “тадбиркорлик субъектининг кабинети” ишлаши, молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш йўлга қўйилиши, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни кўриб чиқиш ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ҳамда давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаш каби имтиёзларнинг жорий этилиши тадбиркорлик фаолияти ривожига катта туртки беришини эътироф этишди.

Анжуманда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатининг асосий мақсади ёш тадбиркорларнинг ҳам иқтисодий фаоллигини ошириш шу асосда ҳақиқий мулкдорлар сафини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш эканлиги бу борада уларга яратилган имтиёз ва имкониятлар, банклар кўмаги ҳақида атрофлича маълумот берилди. DSC02083.JPG

Тошкент тижорат ва тадбиркорлик коллежида ўтказилган тадбирда ёшларнинг иқтисодий фаоллигини оширишда улар томонидан ишлаб чиқилган бизнес режаларини сармоялаш, жамият тараққиёти учун зарур бўлган малака ва салоҳиятлар соҳибига айлантириш, самарали иш кучини яратиш орқали малакасини янги технологиялардан фойдалана оладиган даражага кўтариш – иқтисодий фаолликни шакллантиришнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланиши таъкидланди.

Тадбирда ёшларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредитлар, хом-ашё ресурслари, шунингдек, давлат харидлари тизимидан фойдаланиш имкониятини янада ривожлантириш, ёшлар орқали кичик бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш учун зарур ва қулай бўлган ташкилий, ҳуқуқий, молиявий механизм ва шароитларни кўламини кенгайтириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ёшларнинг ўз бизнесини бошлаши учун амалий кўмак бериш каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилиб бу борадаги уларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.