Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди


Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйҳат рақами 2919, 2017 йил 28 август) ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август) мувофиқ ўтказилган аттестация натижасига кўра, адлия вазирининг 2019 йил 31 октябрдаги 675-шт-сон буйруғи билан қуйидаги 8 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Махсусйўлқурилиш” ДУК бош юрисконсульти Абдуллаев Аброржон Усмонович ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМ юрисконсульти Мухамедов Нодиржон Бахадировичга “3-даражали адлия маслаҳатчиси”, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси “Махсуслаштирилган автотранспорт корхонаси” давлат муассасаси юрисконсульти Ибрагимова Диларам Вапаевнага “1-даражали юрист”, Шайхонтохур тумани ҳокимлиги молия бўлими бош юрисконсульти Одилов Эркин Турсунович, Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўптармоқли поликлиникаси юрисконсульти Қучкарова Зулмира Жамол қизи, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сергели туман бўлими бош юрисконсульти Рахимова Насиба Джовлиевна, Ўзбекистон Республикаси давлат Солиқ қўмитаси Янги технологиялар илмий-ахборот маркази бош юрисконсульти Рузиев Замир Зохиржонович ва Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази бош юрисконсульти Эрназарова Умида Нозимжоновнага “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилгани ҳақидаги буйруқ нусҳалари тантанали равишда топширилди.