Yangiliklar
21
Ўзбекистон тадбиркорларининг фаоллиги ортиб бормоқда
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистон бизнес форуми” лойиҳаси томонидан “Ўзбекистонда ишбилармонликнинг фаоллиги ва муҳити индекслари” мавзусида брифинг ўтказилди. Тадбир давомида 2013 йилнинг учинчи чораги бўйича бизнес-сўров натижалари ва тўртинчи чорак бўйича прогнозлар эълон қилинди.
17
Янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Мамлакатимиз қонунчилигида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг қулай шароитларини таъминлашга қаратилган қоидалар мустаҳкамланган. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби ва “бир дарча” тамойили асосида тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби амалга киритилди.
11
Ўн икки йиллик таълим кафолатлари
Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида “Ўн икки йиллик таълим кафолатлари” мавзусида анжуман ташкил этилди.
11
Ҳуқуқий ахборот тизими такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришга оид вазифалар ҳам белгилаб берилган.
04
Навбатдаги II Конференция
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг навбатдаги II Конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг юқори органи бўлиб, камида беш йилда бир марта чақирилади.
04
Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш йўлида
Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида «Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда давлат органларининг роли» мавзуида семинар бўлиб ўтди.
30
Касбий маҳоратни оширишнинг долзарб масалалари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамкорлигида Самарқандда “Нотариусларнинг касбий маҳоратини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди.
20
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
12
Мингйиллик ривожланиш мақÑадларига Ñришишда ÐÐТлар иштироки: ЎзбекиÑтон тажрибаÑи
Тошкентда “БМТ Мингйиллик ривожланиш мақÑадларига Ñришиш вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки: ЎзбекиÑтон тажрибаÑи” мавзуÑида халқаро ÐºÐ¾Ð½Ñ„ÐµÑ€ÐµÐ½Ñ†Ð¸Ñ Ð±ÑžÐ»Ð¸Ð± ўтди.Â
30
Ðнг улуғ, Ñнг азиз байрам тадбири
Шу кунларда юртимиз, муÑтақилликнинг 22 йиллик қутлуғ тўйини катта шодиёна билан қарши олмоқда.