Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ОДИЛ СУДЛОВГА ИШОНЧНИ ОШИРИШИМИЗ ЛОЗИМ.


Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини, масъулиятини кучайтириш, бир сўз билан айтганда, ушбу муҳим соҳадаги ислоҳотлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Судларнинг чинакам мус­тақиллигини таъминлаш биз учун энг устувор вазифа эканлиги, айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар томонидан кўп маротаба таъкидлаб келинмоқда.

Зеро, ҳар бир мустақил давлатда одил судлов ҳукм сурмас экан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, энг аввало, жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлашга, шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўйилиб, мамлакатда қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конституциявий принциплар пойдевор бўлмаслигига олиб келади.

Бу эса, мамлакатда қонунсизлик ва коррупция иллатларнинг чуқур илдиз олишига замин яратиб, дастлабки тергов ҳамда суд жараёни шаффоф бўлишига тўсқинлик қилади ва натижада фуқароларда одил судловга бўлган ишонч пасайиб боради.

Шу сабабли ҳар бир мустақиликка эришган давлатлар биринчи навбатда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга эътибор қаратиб, ўзининг мамлакатининг суд тизимида чинакам одил судловни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширади. Чунки фақатгина одил судловни таъминланганлик ҳолатидагина қонун устворлигини таъминлаш мумкин.

Худди шу сабабли ҳам мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимиятининг чинакам мус­тақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш, «Хабеас корпус» институтини қўллашни кенгайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинган бўлиб, ижроси юзасидан қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб келинмоқда.

Судларнинг прокуратура ва бошқа органлардан мустақил, эркин фаолият олиб боришини таъминлаш борасида қўйилган дастлабки қадамлар ўз натижасини бераётганини ўтган уч йил вақт мобайнида оқланган шахслар мисолида ҳам кўриш мумкин. Маълумки, 2016 йилгача судларда оқлов ҳукми чиқариш амалиёти деярли бўлмаган. Кейинги уч йилда эса бир минг 705 нафар инсон суд ҳукми билан оқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида 2020 йил 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш ва прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш ҳамда судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари белгилаб берилди.

Бу эса, яъни Бош прокурор ва унинг ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор бўлиши ва прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш чинакам одил судловни таъминлашга туртки бўлади.

Чунки ҳозирги қонунчиликка кўра тарафларнинг мурожаати бўлмаса ҳам прокурорлар томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни суддан чақириб олиб ўрганилади. Бу эса, судъяларнинг мустақил қарор чиқаришига тўсқинлик қилиб, айрим судъялар томонидан прокурор билан маслаҳатлашиб қарор қабул қилишга замин яратган эди. Ушбу ҳолат эса ўз навбатида фуқароларда асосли шикоятларни пайдо қилиб, судларга бўлган ишонч пасайиб бормоқда эди.

Эндиликда эса, Президентимиз томонидан қабул қилинган мазкур фармон мамлакатимизда чинакам одил судловни таъминлаш ва натижаси бўйича фуқароларимизда одил судловга бўлган ишончни пайдо қилишида ўта муҳим роль ўйнайди. Чунончи, мазкур фармонда одил судловни амалда бўлишида тўсқинлик қилаётган барча омиллар бекор бўлишини назарда тутиб, чинакам одил судловни таъминлаш бўйича барча чора-тадбирлар белгилаб берилди.