Янгиликлар
15
“MIR FIGHTER” профессионал спорт клуби давлат рўйхатидан ўтказилди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар “MIR FIGHTER” профессионал спорт клуби давлат рўйхатидан ўтказилди.
Клубнинг асосий мақсад ва вазифалари: Ўсиб келаётган ёшларни спортга жалб қилиш, барча турдаги ҳаваскор ва профессионал спортчиларни, шунингдек ҳакамлар, тренерлар, спортга алоқадор мутахассислар, ишқибозларни бирлаштириш, соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортга қизиқувчи иқтидорли ёшларни аниқлаш, спорт ташкилотларига спортчиларни етиштиришга кўмаклашишдан иборат.