Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

ТОШКЕНТ ШАҲАР АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


ТОШКЕНТ ШАҲАР АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
02.11.2020 йил ҳолатига


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси

Вакант лавозим номи: Молия-иқтисод бўлими бош мутахассиси
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: Олий (иқтисод)
Асосий вазифаси: Қуйидагилар бош мутахассис вазифалари хисобланади:

- бошқарманинг молия-хўжалик фаолияти ҳисобини амалга оширади, моддий, молия ва меҳнат ресурсларидан тежамли фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

- бошқарма тизимида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоб-китоб ишларини юритади, молиявий барқарорликни таъминлайди;

- ҳисоб-китоб иш режалари, бошланғич ҳисоб-китоб ҳужжат шакллари, намунавий шаклда белгиланмаган хўжалик операцияларини расмийлаштиришда қўлланиладиган шакллар, ички молиявий ҳисобот ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ишларига раҳбарлик қилади;

- молия-хўжалик операцияларининг амалга оширилиши устидан назорат қилади, молиявий ахборотлари ва ҳужжатлар алмашинуви қайта ишланишини таъминлайди;

- бошқарма ва унинг таркибий тузилмаларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини марказлаштирилган ҳисоб-китобини юритади;  молия-иқтисод ҳисобини юритишда замонавий техник қурилмалар ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, ҳисоб-китоб ва назоратнинг ривожланган усул ва шаклларини жорий қилинишини таъминлайди;

Вакант лавозим номи: Молия-иқтисод бўлими кичик мутахассиси
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар:Ўрта махсус
Асосий вазифаси: Мансаб йўриқномасига асосан белгиланган вазифалар.

Вакант лавозим номи: 1-тоифали иш юритувчи котиб
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар:Ўрта махсус
Асосий вазифаси: Мансаб йўриқномасига асосан белгиланган вазифалар

Вакант лавозим номи:Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими омбор мудири
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар:Олий ёки ўрта махсус (соҳа мутахассилиги бўйича)
Асосий вазифаси: Умумий, меҳнат ва соҳа мажбуриятлари


Туман адлия бўлимлари

Вакант лавозим номи:Юнусобод тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар:Олий юридик
Асосий вазифаси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш;

бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни сўзсиз ижросини таъминлашда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилишда қатнашиш;

бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлимнинг ҳар чораклик иш режаларини бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш, ва бошқалар.


Вакант лавозим номи:Сергели туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: Олий юридик
Асосий вазифаси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш;

бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни сўзсиз ижросини таъминлашда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори

ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилишда қатнашиш;

бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлимнинг ҳар чораклик иш режаларини бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этишда қатнашиш;

ўз фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда шахсий ҳисоботини тақдим этиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлашда иштирок этиш;

бўлим томонидан киритилган тақдимномаларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритади;

бўлим иш режаларини бажарилиши юзасидан ҳисобот беради;

бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;

Адлия вазирлиги таркибий тузилмалари томонидан сўралган маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади;

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади. 

 Нотариал архив

Вакант лавозим номи:Тошкент шаҳар адлия бошқармаси нотариал архив архивариуси
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: Ўрта махсус
Асосий вазифаси: Архив иши юритиш қоидалари, мансаб йўриқномаси талаблари.

Вакант лавозим номи:Тошкент шаҳар адлия бошқармаси нотариал архив иш юритувчи котиби
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: Ўрта махсус
Асосий вазифаси:Умумий иш юритиш. (Танловдан ўтган фуқаро мазкур лавозимга асосий ходим ишга чиққунга қадар ишга қабул қилинади)

Вакант лавозим номи:Тошкент шаҳар адлия бошқармаси нотариал архив иш юритувчи котиби
Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: Ўрта махсус
Асосий вазифаси:Умумий иш юритиш. (Танловдан ўтган фуқаро мазкур лавозимга асосий ходим ишга чиққунга қадар ишга қабул қилинади).




Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади.

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 68-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган Адлия органлари ва муассасаларида
HR-менежмент тизими тўғрисидаги НИЗОМ талабларига асосан адлия органлари ва муассасаларига ходимлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 17 ноябрь кунига қадар ўз шахсий варақаси (маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва паспорт нусхаси, (бугунги кунга қадар ҳужжат топширганлар фақат қайси лавозимга топшираётганлиги кўрсатилган ариза) қайси лавозимга номзодлиги кўрсатилган ҳолда аризани Тошкент шаҳар адлия бошқармасига шахсан келиб ёки тoshkent@adliya.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.

Тақдим этиладиган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак. Танлов жараёнида берилиши мумкин бўлган тахминий саволлар рўйҳати билан Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги
http:// тoshkent.adliya.uz ҳамда “facebook” даги саҳифалари орқали танишиши мумкин.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, адлия органлари томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамларга ва @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилади.

Мурожаат учун телефон рақамлар: 71-262-70-41;  71-269-14-46.