Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлараттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳномалар топширилди.


Жорий йилнинг 9 декабрь куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳномалар шунингдек, махсус унвон – мартаба даражаси берилгани ҳақида буйруқлар тантанали равишда топширилди.

Аттестациядан ўтган талабгор юридик хизмат ходимлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси юридик бўлим бошлиғи Касимов Музаффар Абдумуталлиевич, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат унитар корхонаси “UzTest” ДУК юридик бўлим бошлиғи Кучкаров Шерали Пулатович, Тошкент кимё технологиялари институти қошидаги академик лицейи юрисконсульти Мамасиддикова Махбуба Хакимовна, “Respublika teleradiomarkazi” ДУК юрисконсульти Салимов Тохиржон Турсунович, Сергели тумани Молия бўлими юрисконсульти Уракова Дилрабо Мукимовна, Олий ҳарбий божхона институти бош юрисконсульти Туланбаев Низомиддин Шавкатбекович, Тошкент давлат шарқшунослик институти юрисконсульти Хасанов Мурод Камалович, Олмазор туман маданият бўлими юрисконсульти Хусаинов Жамшид Хабижонович, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.С.Содиқов номидаги “Биоорганик кимё” институти юрисконсульти Фарзалиев Низами Ибатович ва Тошкент архитектура-қурилиш институти қошидаги академик лицейи юрисконсульти Юнусов Ибрагим Идрисовичга тантанали равишда аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳномалар топширилди.

Шунингдек, махсус унвон-мартаба даражалари берилган 10 нафар юридик хизмат ходимлари: “Киберхавфсизлик маркази” ДУК юридик бюроси бошлиғи Солиев Исмоил Комиловичга “1-даражали адлия маслаҳатчиси”, Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти Камолов Шокир Тошпулатовичга “2-даражали адлия маслаҳатчиси”, Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларни таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси юрисконсульти Колинковская Ольга Викторовна ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлар институти бош юрисконсульти Мухамедалиев Алишер Азизовичга “1-даражали юрист”, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қошидаги академик лицейи юрисконсульти Ғаниев Шерзод Акрамович, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат заҳираларини бошқариш қўмитасига қарашли “Марказий” ДК юрисконсульти Мўйдинов Давлатбай Абдусаломович ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган академик лицейи юрисконсульти Аскаров Жалолиддин Тўйчиевичга “2-даражали юрист” Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги “Физика-Қуёш” ИИЧБ Физика-техника институти юрисконсульти Ахунова Ромелла Абдуллаевна, “Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази ДУК юрисконсульти Фадеева Екатерина Олеговна, Чилонзор туман Ободонлаштириш бошқармаси юрисконсульти Хамдамов Икромжон Нормахмадович ва Сергели тумани тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти Қодиров Олим Очиловичга “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилгани ҳақида буйруқлар тантанали равишда топширилди.
Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмати ходими лавозимига тайинлаш учун 6 нафар номзод суҳбатдан ўтказилди.