Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида "Алишер Навоий ҳаёти ва ижод йўли" мавзусида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.


Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув маркази ҳамкорликда харбий хизматчилар билан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб "Алишер Навоий ҳаёти ва ижод йўли" мавзусида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўзбек Миллий академик драма театрининг актёр ва актрисалари иштирок этдилар.
Тадбир тафсилотлари “O’zbekiston 24” телеканали орқали ёритилди.