Янгиликлар
13
СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
Ҳурматли фуқаролар!
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ўтказилади.
Сайёр қабуллар:
Сергели, Янгиҳаёт, Бектемир ва Яккасарой туманлари - Тошкент шаҳар Сергели туман адлия бўлими биносида 14 июль соат 09-00 (манзил: Сергели тумани, Суғдиёна кўчаси, 1-уй);
Учтепа, Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари - Тошкент шаҳар Учтепа туман адлия бўлими биносида 15 июль соат 09-00 (манзил: Учтепа тумани, 26-мавзе, 1Б-уй);
Мирзо-Улуғбек, Яшнобод, Миробод ва Юнусобод туманлари - Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туман адлия бўлими биносида 16 июль соат 09-00 (манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 24-уй).