Янгиликлар
28
“Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ўтказилди!!!
“Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ўтказилди!!!
Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этмоқда. Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан биргаликда “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди.Адлия ҳуқуқий марши Юнусобод туман адлия бўлимидан бошланиб Адлия вазирлиги биносида якунланди. Тадбир давомида иштирокчилар “Шайх Шиблий” МФЙ ҳамда “Минор” МФЙда бўлиб маҳалла биносида сайёр қабул ташкил қилинди.
Сайёр қабул давомида адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ, “Мадад” ННТ ходимлари, нотариуслар томонидан Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган муаммоларни “Маҳаллабай” тизим орқали ҳал этиш борасида аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб сайёр хизматлари кўрсатилди.
“Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб уларнинг ҳуқуқий муаммолари ўрганилди ва маслаҳатлар берилди.
Иштирокчилар маршни давом эттириб кейинги манзил – 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га йўл олишди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам туҳфасини тақдим этишди. Тарбияланувчилар билан суҳбат ўтказилиб уларга яратилган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Учрашув давомида тарбияланувчилар ўртасида ҳуқуқий викторина ўтказилиб ғолиблар Адлия эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган адлия ҳуқуқий марши “Олой бозори” ҳудудида ўз ишини давом эттириб аҳолининг барча қатламларига, шу жумладан тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва сайёр хизматлар кўрсатилди.
Тадбирда ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда етказишга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этган ҳолда пиёда юришга асосий эътибор қаратилди.
Адлия вазирлиги томонидан минимал талаблар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳоли билиши лозим бўлган уй-жой, оила, солиқ, банк, тадбиркорлик, ер, меҳнат ва таълим қонунчилигига оид, ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта билан боғлиқ муносабатлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа соҳаларга оид тарғибот материаллари бепул тарқатилди.
Фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга рағбатлантириш учун танлов-тестлар, викториналар, ҳуқуқий тарғиботга доир бошқа акциялар ташкил этилди.
Ҳуқуқий марш давомида ўтказилган барча тадбирлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилди.
Марш якунида Адлия вазирлиги биноси ёнида, Вазирлик томонидан ўтказилган “Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” ижодий танлови ва “Ислоҳотлар билимдони” совринли викторинаси ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир кўтаринки ва байрамона кайфиятда якунланди.
Телеграмм: https://t.me/toshadliya
Facebook: https://www.facebook.com/groups/179796339451957
Мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot




