Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27.08.2014 Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда ОАВ ўрни

Адлия вазирлиги томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, бу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилишга бағишланган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

26.08.2014 Т А Б Р И К Л А Й М И З !

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун Адлия органлари ва муассасаларининг қуйидаги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 25 август кунги Фармонига асосан, Фахрий унвонлар ва Давлат мукофотлари билан тақдирландилар;

25.08.2014 Янги қонун лойиҳаси муҳокамада

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда тегишли вазирлик, қўмита, агентлик, давлат инспекциялари, суғурта ва йўловчи ташиш соҳасига ихтисослашган ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Муаллиф:  ЎзА

21.08.2014 Очиқликнинг ҳуқуқий асослари

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар адлия бошқармасида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида “Очиқликнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида анжуман ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри фaoлиятининг oчиқлиги тўғрисидa”ги Қoнун мазмун-моҳияти ва уни амалиётда қўллашнинг муҳим жиҳатлари атрофлича муҳокама этилди.
Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

18.08.2014 Ишбилармонлик муҳити

Мамлакатимизда тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятида текширишлар сонини чеклаш, қўшимча солиқ имтиёзлари ва преференциялар беришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

14.08.2014 Тинчлик ва осойишталигимиз мезони
Тошкент шаҳрида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимизга юқори савияда тайёргарлик кўрилмоқда. Муаллиф:  ЎзА.

12.08.2014 Қулай ишбилармонлик муҳитининг муҳим асоси

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳада бўлгани каби банк-молия тизимида ҳам барқарор ўсиш суръатларига эришилмоқда. Хусусан, банк тизими капиталлашувини ошириш бўйича амалга оширилган мақсадли чора-тадбирлар туфайли банклар жами капитали охирги беш йилда 3,5 баробар, 2013 йилда 2000 йилга нисбатан 46 баробар кўпайди.

Муаллиф:  ЎзА

08.08.2014 Одил судловни таъминлашнинг муҳим шарти

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айланди.

Муаллиф:  ЎзА

Касбим - фахрим 04.08.2014 Касбим - фахрим

Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Фарзандликка олиш ва никоҳ масалаларидаги амалиёт 29.07.2014 Фарзандликка олиш ва никоҳ масалаларидаги амалиёт

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида “Фарзандликка олиш ва никоҳ масалаларидаги амалиёт” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати


Новости 931 - 940 из 1061
Начало | Пред. | 92 93 94 95 96 | След. | Конец