Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

01
Сифат ва самарадорлик йўлида

Адлия вазирлигида давлат ва хўжалик бошқаруви, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди.

29
Гиёҳвандлик - салбий иллат

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида, шаҳар адлия бошқармасида “Гиёҳвандликнинг жамият тараққиётига салбий таъсири” мавзусида ўтказилган тадбирда бошқарма ва унинг қуйи тизими ходимлари, Тошкент шаҳар прокуратураси, ИИББ, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими, адвокатлар, бошқарма ва унинг қуйи тизими ФҲДЁ органлари ходимлари, Тошкент давлат юридик университети амалиётчи талабалари иштирок этишди.

24
ШАРТНОМА ИНТИЗОМИ - МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИ

Адлия вазирлиги томонидан “Шартномавий муносабатларнинг хуқуқий асоси” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда эркин бозор иқтисодининг негизини ташкил этадиган тарафлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокамалар марказидан ўрин олди.

17
Одам савдоси -давр муаммоси

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусидаги семинарда Тошкент шаҳар прокуратураси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш Республика реаблитация маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, адвокатлар, бошқарма ходимлари, Тошкент юридик коллежи амалиётчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

17
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси манфаатдор ҳамда учинчи сектор ташкилотлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

15
Мустаҳкам оила - жамият пойдевори

Юртимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл моҳияти ҳам оилани онани, фарзандни ва қарияларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

15
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 6 июндан 12 июнгача бўлган маълумотни эълон қилади

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/16-сонли «Банклар томонидан векселлар билан операцияларни амалга ошириш қоидалари, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

15
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни ривожлантириш - ривожланган фуқаролик жамияти шакллнишининг фундаментал асоси

Жамиятнинг демократик ривожланиш даражаси нафақат инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг устунлигини расмий жиҳатдан тан олиш, балки уларни таъминлашга қаратилган, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришларига йўл қўйиб, самарали таъсир этувчи давлат ва жамият механизмларини яратиш билан аниқланади.