Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

09
“Бир дарча” марказлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида “Бир дарча” марказлари фаолиятини намунали йўлга қўйиш юзасидан амалий семинар ўтказилди.

08
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 30 майдан 5 июнгача бўлган маълумотни маълум қилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 19 майдаги 01-02/12-22-сонли «Божхона назорати ҳудудини ташкил этиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

04
Халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамда АҚШ Федераль суд маркази ҳамкорлигида, шунингдек “Минтақавий мулоқот” (Словения) халқаро ноҳукумат ташкилоти кўмагида “Суд кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси”мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

03
Америкалик ҳуқуқшунослар билан учрашув

Америка Қўшма Штатлари Федераль суд маркази директори жаноб Жереми Фогель бошчилигидаги делегация аъзолари мамлакатимизга ташрифи доирасида Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университетида бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар билан учрашди.

01
Ҳар бир болага меҳр, эътибор!

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизнинг Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида кўргазмали байрам тадбири ўтказилди.

01
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ- КЕЛАЖАГИМИЗ

Пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғида “1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан шаҳар ҳокимияти раҳбарлигида адлия бошқармаси, давлат бошқарув ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида байрам тадбири ташкил этилди.

29
ЮРИДИК ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳуқуқий таъминлаш ишларини яхшилаш, бунда юридик хзмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш маслалари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

28
Инсон ҳуқуқлари бола ҳуқуқларидан бошланади

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудуий бўлими ҳамкорлигида шаҳар адлия бошқармасида “Инсон ҳуқуқлари бола ҳуқуқларидан бошланади” мавзусида ўтказилган илмий амалий семинарда давлат ҳокимияти бошқарув органлари, прокуратура, ИИББ, Республика юристлар малакасини ошириш маркази, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими, адвокатлар ҳайъати адвокатлари иштирок этишди.

28
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказилаётган тадбирларнинг ягона режасига асосан ўтказилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларига Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳуқуқий асослари йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.