Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг тўртинчи Йиғилиши тўғрисида ахборот 16.11.2016 Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг тўртинчи Йиғилиши тўғрисида ахборот

2016 йилнинг 28 октябрь куни Олма-ота шаҳрида Қозоғистон Республикаси адлия вазири М.Бекетаев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.


Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Суд департаментининг фаолияти,тизимда замонавий ахборот-технологияларининг тадбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар 15.11.2016 Суд департаментининг фаолияти,тизимда замонавий ахборот-технологияларининг тадбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар

Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Вазирлик ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментида ўтказилган тадбир “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот-технологияларининг тадбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусига бағишланди.


Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Менинг овозим — Ватаним келажаги 10.11.2016 Менинг овозим — Ватаним келажаги

“Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси биланўтказиладиган ҳуқуқий-тарғибот ойлиги доирасида “Менинг овозим — Ватаним келажаги” мавзусидаги тарғибот акцияси ташкил этилди.


Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

“Ўзбекистон учун овоз бераман” 09.11.2016 “Ўзбекистон учун овоз бераман”

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг анжуманлар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаетган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон учун овоз бераман” мавзусидаги викторина тадбири ташкил этилди.


Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

02.11.2016 Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича буйруқ қабул қилинди.


Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи ва имкониятлар 31.10.2016 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи ва имкониятлар

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган ногиронлар ва имконияти чекланган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга,

Муаллиф:  Ф.Шарипов, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари 28.10.2016 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари

Тошкент давлат юридик университетида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди.


Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – инсон ҳуқуқ  ва эркинликлари мустаҳкам кафолати 26.10.2016 Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолати

Адлия вазирлиги томонидан давлат органларининг юридик хизматлари ходимлари учун “Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолати” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Маҳалла фуқаролар йиғинларининг сайловлардаги иштироки 25.10.2016 Маҳалла фуқаролар йиғинларининг сайловлардаги иштироки

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Шайхонтоҳур туман бўлинмаси билан ҳамкорликада Шайҳонтоҳур туманидаги “Сузук ота” маҳалла марказининг мажлислар залида Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оқсақоллар ва фаоллар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Муаллиф:  Ф.Шарипов, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларида навбатдаги қадам 25.10.2016 Суд-ҳуқуқ ислоҳотларида навбатдаги қадам

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон фармонининг мақсади, мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказишни таъминлашга қаратилган амалий семинар ўтказилди.

Муаллиф:  Адлия вазирлиги ахборот хизмати


Новости 771 - 780 из 1149
Начало | Пред. | 76 77 78 79 80 | След. | Конец