Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21.10.2013 Ўзбекистон тадбиркорларининг фаоллиги ортиб бормоқда

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистон бизнес форуми” лойиҳаси томонидан “Ўзбекистонда ишбилармонликнинг фаоллиги ва муҳити индекслари” мавзусида брифинг ўтказилди. Тадбир давомида 2013 йилнинг учинчи чораги бўйича бизнес-сўров натижалари ва тўртинчи чорак бўйича прогнозлар эълон қилинди.
Муаллиф:  ЎзА

17.10.2013 Янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Мамлакатимиз қонунчилигида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг қулай шароитларини таъминлашга қаратилган қоидалар мустаҳкамланган. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби ва “бир дарча” тамойили асосида тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби амалга киритилди.
Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ўн икки йиллик таълим кафолатлари 11.10.2013 Ўн икки йиллик таълим кафолатлари

Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида “Ўн икки йиллик таълим кафолатлари” мавзусида анжуман ташкил этилди.
Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

11.10.2013 Ҳуқуқий ахборот тизими такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришга оид вазифалар ҳам белгилаб берилган.
Муаллиф:  ЎзА

Навбатдаги II Конференция 04.10.2013 Навбатдаги II Конференция

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг навбатдаги II Конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг юқори органи бўлиб, камида беш йилда бир марта чақирилади.
Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

04.10.2013 Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш йўлида

Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида «Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда давлат органларининг роли» мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Касбий маҳоратни оширишнинг долзарб масалалари 30.09.2013 Касбий маҳоратни оширишнинг долзарб масалалари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамкорлигида Самарқандда “Нотариусларнинг касбий маҳоратини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди.
Муаллиф:  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

20.09.2013 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Муаллиф:  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати

12.09.2013 Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишда ННТлар иштироки: Ўзбекистон тажрибаси

Тошкентда “БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. 
Муаллиф:  ЎзА

Энг улуғ, энг азиз байрам тадбири 30.08.2013 Энг улуғ, энг азиз байрам тадбири
Шу кунларда юртимиз, мустақилликнинг 22 йиллик қутлуғ тўйини катта шодиёна билан қарши олмоқда.

Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати


Новости 751 - 760 из 809
Начало | Пред. | 74 75 76 77 78 | След. | Конец