Yangiliklar
Жорий йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳар адлия бошқармасидаТадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш, бу борада юзага келаётган муаммолар ва уларнинг бартараф этиш йўллари ҳақида йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилнинг 29 июнь куни Тошкент шаҳар адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилнинг 21 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва унинг ижроси юзасидан семинар ўтказилди.
Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, тиббиёт муассасалари ходимлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тошкент давлат юридик университетида Ҳукукий тадқиқотлар маркази томонидан “Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг концептуал масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.
1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизнинг Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ҳар бир болага меҳр эътибор!” шиори остида кўргазмали байрам тадбири ўтказилди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг режа дастурига асосан, ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан маҳаллаларда, ўрта маҳсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лийейларида, умумий ўрта таълим мактаблари, ва олий ўқув юртларида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида “Тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказиш ва “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”ни юритиш тартиби мавзусида семинар-йиғилиш ўтказилди.