Yangiliklar
Бугунги кунда одам савдоси-халқаро миқёсдаги муаммо бўлиб, ушбу муаммони ҳал этишнинг ягона йўли, миллий қонунчилик тизимида мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратишдан иборатдир. Бу масалага давлатимиз томонидан жиддий ёндошилиб, одамлардан ноқонуний фойдаланишга, уларнинг миграцияси ва савдосига қарши курашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида давлат органларининг раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкинлиги белгиланган.