Yangiliklar
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни кириб келаётган янги – 2017 йил билан самимий муборакбод этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Республикамиз бўйлаб кенг қамровли тадбирлар ўтказилиб фуқароларимиз, айниқса ёшларимизнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш “Конституциямиз – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида маънавий–маърифий байрам тадбирлари ташкил қилинаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳуқуқий асослари, ўзига хос хусусиятлари, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва фуқароларимизнинг кундалик турмушидаги ўрнига алоҳида аҳамият қаратилди.
Вазирлар Маҳкамасинининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) тасдиқланган бўлиб, олдин амалда бўлган таҳрири (ВМ нинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган. Қуйида мазкур таҳрирларнинг таққослама таҳлили келтирилмоқда.
Конституция ҳар бир инсон, фуқаронинг ҳуқуқий хулқ- атворини белгилаб беради. Уни билмай туриб, ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди.Шу маънода, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатдир, десак, янглишмаймиз. Мамлакатимизда Асосий Қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас, албатта. Чунки, аслида ҳам, Конституция-барча қонунларнинг негизи бўлиб, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи, халқ хоҳиш-иродасининг олий ифодаси бўлмиш Конституция қабул қилинганига ҳам 24 йил тўлади. Асосий Қонунимиз ўтган қисқа давр мобайнида янги демократик ўзбек давлатчилигини шакллантириш ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг қонуний замини бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистларга бозор иқтисодиётининг Бош қомусимизда мустаҳкамланган ҳуқуқий асослари, жумладан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёртишга йўналтирилган “Press-Club:Elections.uz-2016”нинг расмий очилиши ҳамда “Сайловларнинг демократик ва ошкоралиги. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги 2-сессияда иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Латвиянинг “Cleantech Latvia” нодавлат ташкилотини рўйхатдан ўтказди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётга тадбиқ қилиниши жараёнида мамлакатимизда тинчлик, хотиржамлик ҳукм суриши ўз-ўзидан фуқаролар, айниқса ёшларни эртанги кунга бўлган ишончи ва тараққиёт сари интилишига олиб келмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаси эркинлаштирилиши ва модернизация қилиниши натижасида демократик талабларга жавоб берадиган замонавий сайлов тизими яратилди. Сайлов жараёнида очиқлик ҳамда ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилганлиги: